Олий суднинг Бухородаги сайёр қабуллари чоғида 9 маҳкум озодликка чиқарилди



 
  Расм манбаси : gorodche.ru

Олий суд раисининг ўринбосари Холмўмин Ёдгоров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳри, Когон, Ғиждувон, Жондор туманларида бўлиб, фуқаролар учун сайёр қабуллар ўтказди.

ЎзА хабарига кўра, сайёр қабуллар жараёнида жиноят ишлари бўйича туман судларининг ажримига мувофиқ 9 нафар маҳкум жазони ўташ муассасасидан, 2 нафари эса суд залида қамоқдан озод қилинди.

Шунингдек, Олий судда назорат тартибида кўриб чиқиш учун фуқаролардан 10 та ариза қабул қилинди. 25 нафар фуқарога судга мурожаат қилиш ҳуқуқи ва тартиби тушунтирилди. 79 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилди.

2018-11-19 16:57:29  |  900 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация