Мерос мол-мулк қандай ҳолларда давлат ихтиёрига ўтади?



 
  Расм манбаси : maxpark.com

Эгасиз мол-мулк давлат тасарруфига ўтказилади, аммо бунинг бир неча шарти мавжуд. Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали шу тўғрида маълумот берди.

Айтилишича, ҳеч қандай меросхўрлар бўлмаса ёки меросхўрлардан ҳеч қайсиси ворислик ҳуқуқига эга бўлмаса ёхуд уларнинг ҳаммаси меросдан воз кечган бўлса, мерос мол-мулк эгасиз деб ҳисобланади.

Мерос мол-мулк мерос очилган жойдаги ҳокимлик ёки маҳалла йиғинининг аризаси бўйича мерос очилган кундан эътиборан уч йил ўтганидан кейин суднинг қарори асосида эгасиз деб топилади.

Эгасиз мол-мулк у турган жойдаги маҳалла йиғинининг мулкига ўтади, бу орган мол-мулкдан воз кечган тақдирда, давлат мулкига ўтади.

2018-09-07 19:10:32  |  2336 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация