Адвокатура бўйича малака имтиҳони саволлари рўйхати тасдиқланди



 
  Расм манбаси : Paruz.uz

Саволлар рўйхати қайта ишлаб чиқилиб, уларнинг сони 942 тага камайтирилган

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раисининг 2018 йил 23 январдаги 2-ум-сон буйруғи билан “Маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш ихтисослиги бўйича малака имтиҳони билетларига киритиладиган саволлар рўйхати” ҳамда “Фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш ихтисослиги бўйича малака имтиҳони билетларига киритиладиган саволлар рўйхати” тасдиқланди.

Қайд этилишича, малака имтиҳонлари саволлари рўйхати қайта ишлаб чиқилиб, уларнинг сони 942 тага камайтирилган.

Палата раиси буйруғида малака имтиҳони билетларига киритиладиган саволларни Адвокатлар палатаси расмий сайтида (paruz.uz) эълон қилишга кўрсатма берилган.

Бироқ айни пайтда сайтда фақат Маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш ихтисослиги бўйича малака имтиҳони билетларига киритиладиган саволлар рўйхати мавжуд.

2019-02-04 20:56:37  |  2444 |   0  | 

2 изоҳлар

Ноябрь 30, 2021  16:18

1.Аббос

Малака имтиҳони саволларини ворд шаклини қандай қилиб олсак бўлади

Маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш ихтисослиги бўйича малака имтиҳони билетларига киритиладиган саволлар рўйхати мавжуд деб ёлғон маълумот киритилибди. Малака имтиҳони билетларига киритиладиган саволлар рўйхатини қандай олса бўлади ёки бу ҳам давлат сири ҳисобланадими!!!! +998 94 242 38 82



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация