Сингапур вазири: Биз қонунчиликни мустаҳкамлаш орқали қийинчиликларни енгиб ўтганмиз



 
  Расм манбаси : Эдвин Тонг. "Advokat" журнали

Сингапур ҳуқуқ ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат катта вазири Эдвин Тонг “Tashkent Law Spring” халқаро юридик форумида ўз мамлакатининг давлат бошқаруви ва ҳуқуқ тизими ислоҳотидаги ютуқлари, инвестиция муҳитини яратишдаги тажрибалари ҳақида сўзлаб берди:

– Сингапурда ҳам Ўзбекистондаги каби турли миллат вакиллари бир оила бўлиб яшайди. Юртингизга биринчи бор келишим бўлса-да, менда жуда илиқ таассурот қолдиряпти. Ҳудудимиз Ўзбекистондан 600 марта кичик, табиий ресурслар йўқ, аҳолимиз 5,5 миллион.

Биз ҳам бошқа давлатлар каби мустақиллигимизнинг илк йилларида қийинчиликларга дуч келганмиз. Бу қийинчиликдан асосан қонунчиликни такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш орқали қутулдик. Хусусан, “Қонунлар – фақат Сингапур аҳолиси учун” деган маънога амал қилиб, ўзимизнинг юриспруденциямизни яратдик.

Айниқса, мамлакатда инвестициявий муҳитни яратишга алоҳида эътибор қаратдик. Бунинг учун аввало чет элликларнинг юртимизга инвестиция киритишлари ва эмин-эркин фаолият юритишлари учун қонуний шароит яратдик, соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий асосларни кучайтирдик. Бу эса бизнинг иқтисодиётимизнинг ривожланиши, халқимиз фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиб келяпти.

2019-04-25 16:30:20  |  1881 |   0  | 

2 изоҳлар

Апрел 27, 2019  00:52

1.Еркин

УзРдан беш кара кам ахоли. Худуд хам. Шунга яраша реформа натижаси хам тез ва яхши. Так что у нас будеть получше Худо хохласа!

Қонунлар қабул қилишда бир жиҳат ҳалигача ӯйлантирмоқда, масалан ошпаз тӯғрисидаги қонун лойиҳасини ошпазчилари гуруҳи бермасин!



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация