Адлия вазирлиги Сингапур ва Жанубий Кореянинг коррупцияга қарши кураш тажрибасини ўрганмоқда



 
  Расм манбаси : uz.tgstat.com

Ўзбекистон адлия вазири бошчилигидаги делегация коррупцияга қарши халқаро тажрибани ўрганиш учун Сингапур ва Жанубий Корея давлатларига сафар қилди. Делегация таркибида Бош прокуратура вакиллари ҳам бор.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, сафар Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва БМТ Тараққиёт Дастури Ўзбекистондаги ваколатхонасининг "Ўзбекистондаги самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши кураш" лойиҳаси доирасида ташкил этилган.

Ўзбекистон делегациясининг Сингапурга ташрифи доирасида юқори даражадаги қатор учрашувлар ташкил этилмоқда.

28 ноябрда Адлия вазири Русланбек Давлетов ва Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев Сингапур Бош прокурори Л.Вонг билан учрашди.

Томонлар коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг долзарб йўналишларини муҳокама қилди. Учрашув доирасида Ўзбекистон делегацияси сингапурлик вакилларга Ўзбекистонда қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши кураш бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Музокаралар якунида мазкур йўналишларда тажриба алмашиш тўғрисида келишилди.

Ўзбекистон делегацияси 29-30 ноябр кунлари Жанубий Кореяда бўлади.

2018-11-29 18:35:33  |  576 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация