Қизнинг турмушга чиқишига қаршилик қилган эркак жиноий жавобгарликка тортилди



 
  Расм манбаси : sud.ua

16 октябрь куни Сергели туман ИИБга 25 ёшли М.Н. исмли қиз Тошкент вилоятида яшовчи 27 ёшли З.Б.га нисбатан чора кўришларини  сўраб ариза билан мурожаат қилди, деб хабар беради пойтахт ИИББ.

Аризачи аризасида З. Б. билан танишиб, у билан бир оз вақт гаплашганини, аммо унинг оилали эканлигини билганидан сўнг у билан мулоқот қилишни тўхтатганини билдирган.

«Аммо эркак уни мулоқотни тўхтатмасликка мажбур қилади ва қиз турмушга чиқаётганини билганидан кейин унинг турмушга чиқишига қаршилик кўрсатишга уринади», – дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан З. Б.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг  136-моддаси («Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш») бўйича жиноят иши қўзғатилди.

2018-10-19 19:02:04  |  1893 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация