Маъмурий ва иқтисодий судларнинг рисоладагидек ишлашига нима халал бермоқда?



 
  Расм манбаси : parliament.gov.uz

Айтилишича, нобопроқ биноларда жойлашгани судлар фаолиятига салбий таъсир этмоқда экан...

Вилоят миқёсидаги маъмурий судларнинг аксарияти – жиноят ишлари бўйича судлар биноларида, туманлараро иқтисодий судлар эса фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлар биноларида жойлаштирилгани судларнинг фаолиятига салбий таъсир қилмоқда. Мазкур бинолар аксарият ҳолларда суднинг рисоладагидек иш фаолиятини таъминлаш бўйича талабларга жавоб бермайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашувчи комиссиянинг 2018 йил 24 декабрь куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида шундай хулосага келинди.

Комиссия йиғилишида алоҳида таъкидланишича, президентнинг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига бу борада бир қатор вазифалар юклатилган, бироқ ҳанузгача судларнинг моддий-техник таъминоти борасида қатор вазифалар тўлақонли ҳал этилмай қолмоқда.

Мажлисда ушбу масалаларни истиқболда тезроқ ҳал этиш суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, судларнинг амалда мустақиллигини таъминлаш ҳамда улар фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Шу нуқтаи назардан, комиссия томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасига судларнинг бинолар, моддий-техник таъминоти борасида сусткашликка йўл қўяётган айрим вилоятлар ҳокимларига парламент сўровини тайёрлаш ҳамда ушбу масалани парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритиш тавсия этилди.

2018-12-25 12:48:36  |  2456 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация