Юридик шахсларнинг кўчмас мулк билан боғлиқ битимларини нотариал тасдиқлаш мажбурий эмас



 
  Расм манбаси : Norma.uz

Ҳукумат қарори билан (478-сон, 2019 йил 11 июнь) Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, эндиликда кўчмас мулкни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш бўйича битимни нотариал тасдиқлаш учун:

кўчмас мулкнинг кадастр паспорти (илгари кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди);

агар кўчмас мулкнинг қурилиши тугалланмаган бўлса – ер участкасига ҳамда қурилиши тугалланмаган объектга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма (илгари маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома) тақдим этилади.

Шунингдек, киритилган қўшимчага мувофиқ, эндиликда юридик шахсларнинг кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш тарафларнинг ўз хоҳишига кўра амалга оширилади ҳамда мажбурий тусга эга эмас.

2019-06-13 16:29:45  |  2551 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация