Бош прокуратура «Умар» қурилиш компанияси билан боғлиқ хабарни тасдиқлади



 
  Расм манбаси : Daryo

Ҳибсга олинганлар ЖКнинг бир нечта моддаси бўйича айбланмоқда

Самарқанддаги ЮНЕСКО муҳофазасидаги ҳудудда қурилган кўп қаватли уйлар ҳокимлик қарори билан бузилиши маълум бўлгач, йирик тадбиркор, «Умар» қурилиш компанияси раҳбари Умар Ражабов, унинг ўғли ва бошқалар аҳоли норозилиги ортидан ҳибсга олинганлиги тўғрисидаги хабар юзасидан Бош прокуратура расмий маълумот берди.

Бош прокуратуранинг «Дарё» нашрига берган расмий маълумотида аввал қатор интернет сайтларида эълон қилинган маълумотлар деярли тасдиқланган.

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан «Афросиёб Хосият Бегим Макони» МЧЖ раҳбари Шавкат Аблақулов ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят ишидан қўзғатилган.

Аниқланишича, Омар Ражабов «Афросиёб Хосият Бегим Макони» МЧЖни таъсис этиб, норасмий равишда бошқариб келиб, Файзулло Файзиев, Шавкат Аблақулов, Руслан Ражабов ва бошқалар билан жиноий тил бириктириб, жамиятга Самарқанд шаҳрининг тегишли қисмларида кўп қаватли уй-жой қуриш учун рухсат берилмаган бўлса-да, фуқаролар Н.К., Ч.А., Р.А. кўрсатилган манзилга кўп қаватли уй-жой қуришини айтиб, уларни алдаб, фирибгарлик йўли билан 900 миллион сўмдан ортиқ нақд пул маблағини қўлга киритган.

11 февраль куни Омар Ражабов, Руслан Ражабов, Файзулло Файзиев ва Шавкат Аблақуловлар ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

13 февраль Омар Ражабов, Руслан Ражабов, Файзулло Файзиев ва Шавкат Аблақуловларга ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» бандида, 189-моддасида (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми «а», «б» бандларида ва 228-моддаси 3-қисми билан айб эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

2019-02-14 20:26:28  |  834 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация