Сергей Майоров: “Мустақиллик бутун суд вертикалида мавжуд эмас”



 
  Расм манбаси : gazeta.uz

Машҳур адвокат БМТ махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саянга Ўзбекистон судлов тизимидан арз қилди

Ўзбекистонлик таниқли адвокат Сергей Майоров БМТнинг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саянга мурожаатномасини эълон қилди, деб хабар беради Марказий Осиё бўйича таҳлил маркази нашри.

Мурожаатнома ўн банддан иборат бўлиб, унда адвокат Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимидаги ўткир муаммолар ҳақида маълум қилган. Хусусан, Сергей Майоров Давлат хавфсизлиги хизмати ва Бош прокуратурани шикоят ва аризаларни жавобсиз қолдираётганликда айблайди. У жиноий ва маъмурий ишларни судда кўриш жараёнида томонлар тенглиги мавжуд эмаслигини алоҳида қайд этган.

“Тергов органларида янги тренд пайдо бўлди – жиноят ишлари тўлиқ махфийлаштирилмоқда. Махфийлаштиришнинг бундай ноқонуний кўриниши терговчиларга хоҳ дастлабки тергов босқичида бўлсин, хоҳ материаллар билан танишув босқичида, адвокатларга жиноят иши ҳужжатларидан нусха бермаслик учун асос бўляпти”, – дейди Майоров.

Унинг сўзарига кўра, адвокатлар жиноят жараёнидаги қўпол қонунбузарликлар, терговчилар томонидан далилларнинг сохталаштирилиши ҳоллари ҳақида хабар қилишганида судьялар уларни беэътибор қолдирмоқда.

“Ўз лавозимини сақлаб қолиш учун, судьялар эълон қилинган айбловни очиқчасига қўллаб-қувватлайди ва айбловчи прокурор позициясига хайрихоҳлик билдиради. Мустақиллик йўқлиги туман судларидан тортиб Олий судгача – бутун суд вертикалида кўзга ташланмоқда”, – баёнот берган ҳуқуқ ҳимоячиси.

БМТнинг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян адвокат Сергей Майоровнинг мурожаатига ҳозирча муносабат билдиргани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, жаноб Диего Гарсия-Саян Ўзбекистонга маҳаллий суд-ҳуқуқ тизимини ўрганиш, адвокатлар ва судьяларнинг мустақиллигини баҳолаш мақсадида ташриф буюрган. Яқинда у Адвокатлар палатасида бўлиб, адвокатура соҳасидадаги мавжуд аҳвол билан танишган эди. Учрашув якунида БМТ махсус маърузачиси адвокатлар фаолиятига нисбатан тўсқинликлар, тазйиқлар ва таҳдидлар, шунингдек, адвокатларни интизомий жавобгарликка тортиш механизмлари каби масалаларда ёзма маълумот тақдим этишни илтимос қилган.

"Advokat" журнали таҳририяти адвокатнинг ўзидан мазкур мурожаати ҳақида изоҳ сўради. Аммо у айни пайтда суд мажлисида иштирок этаётганилиги сабабли саволларимизга фақат кечки пайт жавоб бериши мумкинлигини билдирди. Демак, бу мавзуга яна қайтамиз. 

Шунингдек, қайд этишимиз керакки, у юқорида қайд этилган хабарнинг эълон қилинганини ҳали билмаган экан.

2019-09-23 15:44:08  |  1784 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

3 изоҳлар

Сентябрь 25, 2019  00:11

1.Адвокат Абдумалик Абдуллаев

Мен ҳам ҳамкасбим адвокат Сергей Майоровнинг фикрини тӯлиқ қӯллаб қувватлайман, бундай эътироз билан мурожаат қилиш жуда муҳим эди, фойдали мурожаат бӯлган. Мурожаат этишга у каби мен ҳам ҳақлиман, афсус мени учрашув ҳақида хабарим бӯлмади. Муҳим масалалар кӯтарилган. Рахмат сизга. Мурожаат албатта самара беришига ишонаман.

Сентябрь 24, 2019  08:19

2.Uzadvokat

Я полностью и во всем согласен, а также поддерживаю обращение адвоката Сергея Майорова. При встрече с Диего Гарсия-Саяном и др. в Фергане я тоже изложил своё мнение по поводу актуальных проблем адвокатуры. Однако, вид персоны был уставшим. Он решил быстро закончить беседу. По этому я начал скептически оценить встречу и т. п. Хотя в жизни никогда не был скептиком. В Узбекситане не может решиться объективно вопросы и проблемы адвокатуры, пока не будет встреча Президента страны с адвокатами и если не будет доступа руковолителя адвокатов к Президенту как и другие министры и т. д.

Сентябрь 23, 2019  16:24

3.Саттаров Азиз

Мен хам кушимча килиб, такидламокчиманки хозирги даврда адвокатура институтини ва адвокат статусини кутариш ва кучайтириш хамда барча тергов, суд ва бошка иштирркчилар билан тенглик принципини куллаш вакти келди. Кабул килинган барча конун ва хукумат карорларини инобатга олган холда адвокат статусини баланд чукисига кутариш нафакат адвокатнинг халк олдида булган обрув ва эьтиборини кучайтиришга эришамиза вахоланки бутун суд хукук тизимини адолатли, конунуй ва шаффовлигини тамирлашга эришамиз. Кушли ва хукукий давлатда факат конун устиворлиги ва адолат пойдевори ушбу давлат ривожига хамда келажагига асослантиручи омиллардан бири деб тан олса ажаб эмас.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация