Қотиллиги учун жазо ўтаётган маҳкум яна шу жиноятда айбланмоқда



 
  Расм манбаси : sibkray.ru

Воқеа Бўка туманидаги УЯ 64/38-сонли колонияда юз берган

Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бошқармасига қарашли УЯ 64/38-сонли колонияда (Бўка тумани) қасддан одам ўлдиргани учун жазо муддатини ўтаётган андижонлик 54 ёшли маҳкум М.Қ. жазо муддатини ўтаётган бошқа маҳкумни уриб ўлдиргани айтилмоқда.

Jahon.uz интернет нашрининг хабарига кўра, М.Қ. билан Э.Қ.нинг ўзаро адовати анчадан буён давом этиб келган. М.Қ. уни кетмон сопига мўлжалланган таёқ билан бўйнига уриб ўлдиргани ва шундан сўнг ўз ихтиёри билан бу ҳақда аввал навбатчиларга, сўнгра муассаса тезкор ходимига хабар қилгани маълум қилинмоқда.

Jahon.uz хабарига кўра, М.Қ. Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судининг 2013 йилнинг 21 октябрдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в, ж” бандлари, 25, 97-моддаси 2-қисми “а, в, ж” бандлари билан 59-моддасига асосан 18 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Бўка колониясидаги воқеа юзасидан унга яна 97-модда 2-қисми «р» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

2019-06-09 19:33:53  |  2136 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация