“Бундан кўра велосипед минганим афзал”. Карантин шароити учун таклиф қилинган “транспорт ечими” адвокатларга ёқмади



 
  Расм манбаси : nedelya40.ru

Карантин туфайли Тошкент шаҳри ҳамда ҳамда вилоятлар марказларида автотранспорт ҳаракати чеклангани муносабати билан, профессионал вазифаларини бажаришда қийналаётган адвокатларга шундай ечим таклиф қилинмоқда: адвокат ишнинг ҳолатидан келиб чиқиб процессуал ҳаракатларни амалга ошираётган терговчидан ёки суд идораси ходимидан уни автотранспорт билан таъминлашни талаб қилади. Орган ходими унинг талабини бажармаган тақдирда бу ҳақда Палатанинг ҳудудий бошқармасига шикоят қилади. Бошқарма эса ўз навбатида ҳудудий адлия органи ҳамда Адвокатлар палатасини жалб қилиб, муаммони бартараф этиш чораларини кўрар экан.

Хабарингиз бор, Адвокатлар палатаси раиси 2020 йил 29 мартда Махсус комиссия ва Адлия вазирлигига мурожаат қилиб, адвокатларга ўз автомобилларида махсус рухсатномасиз, адвокатлик гувоҳномаси билан ҳаракатланиш ҳуқуқини бериш ёки соддалаширилган тартибда стикер беришни илтимос қилган эди.

Палата раиси ўринбосарининг бугун ҳудудий бошқармалар бошлиқлари номига йўлланган хатида айтилишича, Палата мурожаатига жавобан Адлия вазири ўринбосари А.Тошқулов имзоси билан 2 апрель куни олинган жавобда мазкур тартибни адвокатларга етказиш сўралган.

Вазир ўринбосари хатида, Олий суд, Бош прокуратура ва ички ишлар органлари ходимлари процессуал заруратга кўра адвокатларни олиб келиш ва элтиб қўйиш чораларини кўраётгани айтилган.

Бундан ташқари, эҳтиёж туғилганда транспорт масаласида ҳудудий адлия органлари ҳам адвокатларга ёрдам беришга тайёрлиги билдирилган.

***

Ижтимоий тармоқлардаги мазкур хабар остига қолдирилган изоҳларга кўра, адвокатлар ҳамжамияти тергов ва суд органларига ортиқча қарамликни келтириб чиқарадиган ушбу тартибни ялпи норозилик билан қарши олган.

“Бу адвокатура билан тергов органининг нотенглигини яна бир карра кўрсатди. Адвокатларга “катталар етовисиз” юра олмайдиган ёш бола муомаласини қилишмоқда”, деб ёзади, масалан, Darikha Baykhutova исмли фойдаланувчи.

Икром Ҳикматов исмли фойдаланувчи эса бу ечим атай “чўнтак” адвокатлари учун ўйлаб топилганини айтган. Икром Хидиров ҳам “чўнтак” адвокатларини назарда тутиб “Айрим шахсларга зўр бўпти-да, илгари улар суд билан терговнинг орқасидан юришган бўлса, энди уларни ўзлари олиб юришаркан”, деб ёзган.

Кўпчилик бу ечимни “абсурд” деб атаб, органлар томонидан нормал ижро этилишини шубҳага олади. Чунончи, адвокат Насим Хидиров шундай фикр қолдирган:

“Хўш, адвокатларни улов билан таъминлашга ИИО, прокуратура ва судни қандай мажбурлашмоқчи? Улар “машиналаримиз бузуқ” ёки “ҳаммаси банд”, деб баҳона қилди, ёхуд кўр-кўрона, очиқчасига бўйин товлади, дейлик. Адлия билан Палата нима қила олади? Икковида ҳам уларга буйруқ бериш ваколати йўқ-ку?”

Феруза Юнусова терговчининг машинасида юргандан кўра велосипед минган афзаллигини айтади. “Ҳеч вақога тушунмадим. Ғирт телбалик. Бегона машинада, бунинг устига терговчи билан кетгандан кўра велосипед минаман. Терговчининг мен билмаган “сир-синоати” бордир, ишониб бўладими?”, деб ёзади у.

Аллан Пашковский адвокатлар айнан вирус тарқалишининг олдини олиш иддаоси билан “уловсиз” қолдирилганига ишора қилиб истеҳзоли изоҳ қолдирган: “Адвокатлар вирус тарқатади, судья, прокурор ва терговчилар эса йўқ! Агар адвокат терговчи ёки прокурорнинг машинасида юрса, у ҳам вирус тарқатувчи бўлолмайди, чунки “назорат остида-да!”

2020-04-03 23:17:41  |  278 |   0  | 

4 изоҳлар

Апрел 05, 2020  19:01

1.Адвокат Тохирбек Тожибоев

Адвокатлар Палатасидаги ва худудий бошқармалардаги хизмат автомашиналар хам адвокатлар томонидан тўланган, аъзолар бадаллари хисобидан олинган. Хизмат машиналарга рухсат стикери берилибди-ку!... Ўшандан фойдаланамиз. Терговчи ва судга қарам бўлмаймиз. Ғам еманглар паника қилманглар. Ҳеч қанақа чўнтак-пўнтак адвокат бўлмайди. Давлат органлари ходимлари хам сиёсатни тўғри тушунишган.

Аслини олганда, гап транспорт мисолида адвокатнинг айни шу даврдаги макоми, унинг жамият ва давлат хаетидаги урни хакида кетмокда. Хулоса шундан иборатки, бизни хали олдинда анча-мунча курашлар кутмокда. Бу йулдан кайтиш йук.....

Апрел 04, 2020  01:25

3.Адвокат Тоҳирбек Тожибоев

Мунча мошинани муаммо қиласизлар???... Бизни ёшимиз 60 дан ўтган яқин 8-10 йил бўлиб қолди машина минмай қўйдик юрибмиз-ку ишлаб. Мана яқинда чақиришди ўзлари келиб уйга Депортаментдан машина билан олиб кетиб, мени яна уйга олиб келиб қўйди. Битта иш қилиб олдим. Пиёда юрса хам бўлади. чўнтакка фойда. Ўзлари машинасида олиб кетиб олиб келиб қўяди. Улар хам инсон сиёсатни тушуниб турибди. Хозир фойдаланиб қолинглар. Агар биронта душманларинг атайин машиангиз орқали касаллик юқтириб қўйса, машина хам қолиб кетиши мумкин. Элга келган тўй. Чидаш керакда.

Апрел 04, 2020  01:17

4.Yuldashev Mashhurbek

Эртага химоям остидаги шахсни Прокуратура хузуридаги Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаменти бўлимига чақиртиришибди, мижозим бирга боришни ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишимни сўраябди, лекин хозир департамент ходимларига телефон қилиб боришим(олиб кетиб ва қайтариб олиб бориб қўйиш)ни таъминлаб беришни сўрасам, жуда "ноқулай" вазият юзага келса керак, бундан ташқари Адвокат сифатида " ҳуқуқни мухофаза қилилувчи орган" ходимидан бундай нарсани илтимос қилиш касбим нуфузини улар(департамент ходимлари)ни наздида сўроқ остига қўйиш деб биламан...



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация