Тошкент вилоятида 1 йил ичида тўртинчи прокурор ишдан кетди



 
  Расм манбаси : Xabar.uz

Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчи Шавкат Тўрақулович Раҳматов лавозимини тарк этган. Kun.uz хабарига кўра, у ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган.

Шавкат Раҳматов шу йилнинг июлида Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. У 2018 йилнинг январидан вилоят прокурори сифатида ишлаб, июль ойида Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланган Баҳодир Бахтиёрович Пўлатов ўрнини эгаллаганди. У бунгача Пўлатовнинг ўринбосари эди.

Қайд этиш керакки, Раҳматов кейинги 12 ой ичида Тошкент вилоятининг тўртинчи прокурори бўлганди.

2017 йилнинг октябрь ойи охирида пахта терими мавсумида “қўшиб ёзишга йўл қўйгани учун” Тошкент вилояти ҳокими Шукрулло Бобоев билан бирга вилоят прокурори Жамшид Файзиев ишдан бўшатилганди. Кейинчалик собиқ бош прокурор Рашид Қодировга қарши жиноий иш доирасида Жамшид Файзиев ҳам қўлга олинди.

Унинг ўрнига тайинланган Улуғбек Жалилович Суннатов эса 2018 йилнинг январигача ишлади. 2014-2017 йилларда Республика прокурорига ўринбосар сифатида ишлаган Улуғбек Суннатов ҳам февраль ойи охирида Қодиров иши доирасида қўлга олинган.

2018-10-15 12:25:05  |  1968 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация