Лицензияланадиган фаолият турлари камайтирилди



 
  Расм манбаси : Depositphotos

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни (2018 йил 3 октябрь, ЎРҚ-494) билан, амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига ўзгартиришлар киритилди.

Қонунга биноан муносабат билан амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатидан қуйидагилар чиқариб ташланди:

аэропортлардаги ташиш ишларини бажарувчи ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш фаолияти;

тамаки хом ашёсини ферментлаш;

аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш;

аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни реализация қилиш ва прокатга бериш (илгаригидек уларни такрорлаш, яъни ахборот ташувчиларда бир нусхадан ортиқ тайёрлаш ёки кейинчалик барчанинг эътиборига етказиш учун ЭҲМ хотирасига ёзиб олиш фаолияти лицензияланади).

Бундан ташқари, тўртта йўналиш – телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш – битта позицияга бирлаштирилди. Илгари ҳар бири бўйича алоҳида ҳужжат талаб этилган бўлса, энди улар бўйича лицензия умумий бўлади.

Шу тариқа, киритилган ўзгартиришлар натижасида лицензияланадиган фаолият турларининг умумий сони 60 та позициядан 55 тагача қисқартирилди.

Ўзгартиришлар 2018 йил 4 октябрдан кучга кирди.

2018-10-07 15:10:18  |  414 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация