“Давлат хизмати тўғрисида”ги қонуннинг янги лойиҳаси ишлаб чиқилди



 
  Расм манбаси : Давлат хизматлари агентлиги

Лойиҳада давлат хизмати тизимини ташкил этишнинг асосий тамойиллари, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, моддий ва ижтимоий таъминоти, давлат хизматига ишга ўтиш, хизматни ўташ ва хизматдан бўшаш тартиби белгиланган

“Давлат хизмати тўғрисида”ги қонуннинг янги лойиҳаси ишлаб чиқилди Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева Turon24 агентлигига хабар берди.

“Давлат хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси 29 сентябрда Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилган. Вазирлар Маҳкамаси лойиҳани ишлаб чиқишда хорижий давлатлар амалиётини ўрганиш ҳақида кўрсатма бериб, ҳужжатни вазирликка қайтарганди. Шундан сўнг қонуннинг янги лойиҳаси ишлаб чиқилган ва тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан келишилган.

Янги лойиҳада давлат хизмати тизимини ташкил этишнинг асосий тамойиллари, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, моддий ва ижтимоий таъминоти, давлат хизматига ишга ўтиш, хизматни ўташ ва хизматдан бўшаш тартиби белгиланган.

Севара Ўринбоеванинг маълум қилишича, туман(шаҳар)лардаги Давлат хизматлари марказлари – “Халқ қабулхоналари”нинг замонавий биноларини қуриш ва моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш учун Адлия вазирлиги масъул этиб белгиланган.

Айни вақтда 190 та марказ биносини қуриш учун ер участкаси ажратилган, 79 та марказ биноси бўйича давлат-хусусий шериклик асосида қуриб битказиш ва реконструкция қилиш юзасидан келишувга эришилган. 93 та ДХМ биносини қуриш ишлари бошлаб юборилган. Йил якунига қадар қарийб 50 та марказ биноси қуриб битказилади.

2018-11-20 12:10:22  |  2753 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация