“Kun.uz”: Бош прокуратура “Хоразм Беклари” меҳмонхонаси нега бузилганини ўрганмоқда



 
  Расм манбаси : Kun.uz

6,5 млрд сўм кредитга қурилаётган меҳмонхонанинг қурилиш якунланиши арафасида Урганч шаҳри ҳокими томонидан буздириб ташлангани ҳақидаги журналистик суриштирув Бош прокуратура эътиборини тортди  

Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида маҳаллий тадбиркорга тегишли бўлган «Хоразм Беклари» номли кўп қаватли меҳмонхона бузиб ташлангани юзасидан маълумот Бош прокуратура томонидан текширилмоқда.

Kun.uz’нинг Бош прокуратурадаги манбасига асосланиб хабар беришича, бу иш назоратга олинган ва текширув ишлари якунлангач, натижалар маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Урганч шаҳрида «Хоразм Беклари» МЧЖнинг 6,5 млрд сўм кредитга қурилаётган меҳмонхонаси ҳокимнинг оғзаки топшириғи билан, олдиндан огоҳлантирмасдан бузиб ташлангани тўғрисида хабар берган эдик. Kun.uz суриштирувига кўра, тадбиркор орқа сана билан чиқарилган қарорда тадбиркор Умарбек Бековга етказилган моддий зарарни қоплашга доир ҳеч қандай чора-тадбир назарда тутилмаган.

Қайд этиш керакки, бу воқеа 2018 йилнинг декабрида рўй берган, аммо бу ҳақда интернетда, 2019 йилнинг январида материал берилмагунича тегишли давлат муассасалари, хусусан, шаҳар ёки вилоят прокуратураси бу масалага эътибор қаратмаган.

2019-02-04 18:16:47  |  2173 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация