Дипломатик ваколатхоналарни қўриқлаш Миллий гвардияга топширилади



 
  Расм манбаси : UzNews.uz

ИИВнинг қўриқлаш функцияларини Миллий гвардияга бериш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг бир қатор вазифаларини Миллий гвардияга бериш режалаштирилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Жумладан, ҳозирда алкоголизм ёки наркоманиядан мажбурий даволанишга ихтисослашган даволаш-профилактика муассасалари шартнома асосида ички ишлар органлари бўлинмалари томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳада ушбу вазифани Миллий гвардия зиммасига юклаш таклиф қилинган.

Шунингдек, дипломатик ваколатхоналар ва уларнинг раҳбарларининг шахсий қароргоҳларини, «Дўрмон» Миллий боғи ҳудудини қўриқлаш ҳам Миллий гвардияга топширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Миллий гвардия 2017 йил августда президент фармонига асосан қайта ташкил этилган эди. Шу йилнинг январь ойида Шавкат Мирзиёев Қўриқлаш бош бошқармасини ИИВдан Миллий гвардия таркибига ўтказиш тўғрисида топшириқ берган.

2019-03-13 16:42:05  |  1782 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация