“Advokat” журнали Конституцион судга мурожаат қилди



 
  Расм манбаси : 

“Advokat” журнали таҳририяти Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги қонуни, Солиқ кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрсидаги Кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексидаги айрим нормаларнинг ўзаро мувофиқлигини ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослигини аниқлашни ҳамда тегишли фаолиятни амалга оширишдаги қонун нормаларига расмий шарҳ беришни сўраб Ўзбекистон Республикаси Конституцион судига хат билан мурожаат қилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги қонуни 71-моддасига кўра адвокатлар давлат органларига ва бошқа органларга, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга мазкур органлар ҳамда ташкилотларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан ўз фаолияти учун зарур бўлган ахборот (ҳужжатлар)ни тақдим этишлик юзасидан адвокатлик сўровномаларини юбориш ҳуқуқига эга бўлиб, адвокатнинг бундай сўровномаларига жавобан ахборотни (ҳужжатларни) тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот (ҳужжатлар) тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1971-моддасига асосан “Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш” саналиб, бундай қоидабузарлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима белгиланган. Мазкур нормани амалиётда қўллаш учун эса авдокатга ЎзР МЖтКнинг 283-моддасига биноан “маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузмасдан, бевосита ариза билан маъмурий судга мурожаат этиш ҳуқуқи” берилган.

“Лекин, бизга маълум бўлишича, амалиётда мазкур ҳуқуқ нормаларини қўллашда бир қанча зиддиятли ва қарама-қарши ҳолатлар мавжуд бўлиб, натижада адвокатнинг қонун билан берилган ваколатлари ижроси бир қанча тўсқинликларга учраб, ҳатто қонун нормаларининг нотўғри талқин қилинишига ҳам олиб келмоқда, – дейилади “Advokat” журнали таҳририятининг Ўзбекистон Республикаси Конституцион судига ёзган расмий мурожаатида. – Жумладан, адвокатлар давлат идоралари мансабдор шахслари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисидаги қонуни” 71-моддаси талаблари бузилганлиги юзасидан МЖтКнинг 1971-моддасига биноан маъмурий судга мурожаат қилишганида, улардан ЭКИҲнинг 10 баробари миқдорида давлат божи тўловлари талаб қилинган ҳолатлар мавжуд (Ғузор туман маъмурий судининг 2019 йил 31 май кунидаги ажрими).

Шу боис биз адвокат сўровига ўз вақтида жавоб бермаган ва/ёки адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилган мансабдор шахсга нисбатан чора кўришни сўраб маъмурий судга ариза киритилганида адвокат томонидан давлат божи тўланиши ёки тўланмаслиги масаласига аниқлик киритиб беришларини сўраб Ўзбекистон Республикаси Олий судига ҳамда Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилган эдик. Аммо бу идоралардан олинган жавоблар ҳам масалага ойдинлик кирита олмади.

Жумладан, Солиқ идорасининг 2019 йил 9 июлдаги 14-29373-сон жавоб хатида тушунтириш берилишича, адвокалар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари  нодавлат нотижорат ташкилот сифатида (Таъкид бизники – Таҳририят) Солиқ кодексининг 3301-модда 3-бандига асосан маъмурий судларда давлат божини тўлашдан озод этилган.

Аммо Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 391-моддасининг ўзбек тили матнида “адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари нодавлат нотижорат ташкилотлари сифатида...” баён қилинган бўлса-да (рус тилидаги матнда “Коллегии адвокатов, адвокатские фирмы и адвокатские бюро как некоммерческие организации...”), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг www.advice.uz портали берган маълумотга биноан “адвокатлик тузилмалари нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланмайди”.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати ўринбосари М.Астоновнинг 2019 йил 10 июлдаги 08УМ-31197/-421-19-сон жавоб хатида эса “...манфаатдор шахс ариза билан ҳудудий прокуратура органига мурожаат қилиши керак.  ... прокурор ... маъмурий ҳуқубузарлик тўғрисида иш қўзғатиш ва айбдор шахснинг маъмурий жавобгарлиги масаласини қўриб чиқади”  деган мазмунда хулоса ёзилган бўлиб, ЎзР МЖтКнинг 283-моддасига биноан адвокатга берилган “маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузмасдан, бевосита ариза билан маъмурий судга мурожаат этиш ҳуқуқи” ҳам четлаб ўтилган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-модда 1- ва 4-бандларига, шунингдек  “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги  қонуннинг 43-моддасидаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий шарҳлаш норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ноаниқликлар топилган, у амалиётда нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўлланилган тақдирда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига расмий шарҳни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди беради”  деган  қоидага асосланиб, Сиздан Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги қонуни, Солиқ кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси нормаларининг ўзаро мувофиқлигини ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослигини аниқлашингизни ҳамда ушбу фаолиятни амалга оширишдаги қонун нормаларига расмий шарҳ беришингизни илтимос қиламиз”.

2019-10-03 16:14:49  |  229 |   0  | 

6 изоҳлар

Октябрь 03, 2019  21:56

1.Аллан Пашковский

Описаное положение противоречит правовой арироде статьи 283 КоАО, другим нормативно-правовым актам и посягает на равенство адвоката в соотношении прокурора. Ответ Верховного суда говорит о том, что они или не знают о нормах закона, что печально и ставит вопрос о компетенции судьи/судей подписавших (подготовивших) ответ или "не хотят видеть" нормы закона. Это прямое воспрепятствование праву адвоката на обжалование и положения статьи 330 НК прямо на это указывают. Advice.uz не удивило как и Верховный суд, умозаключение то же.

А моё обращение в Андижанский областной административный суд по ст. 197-1, наверное пока замариновали...

У нас в Бухарской области при подаче обращения по ст. 197-1 КоАО ни кто не требует оплаты государственной пошлины. По подобным делам ее уплата не предусмотрена. Я сама обращалась в административный суд по этому поводу и никакой госпошлины не оплачивала. Административный суд рассмотрев мое обращение в отногении правонарушителя применил административное взыскание в виде штрафа в размере 2 МРЗП.

Октябрь 03, 2019  18:23

4.Адвокат Сурайе Сулайманова

Адвокатнинг химояси учун эмас, адвокатнинг зарарига ишлайдиган моддани чикариб ташлайлик унда, Адвокат сурови билан кадастр хужжатини олиш, архив хужжатини олиш учун хам туловлар жорий килинган. Адвокат сурови бепул булиши керак, адвокатнинг бузилган хукуклари суд идораларида ариза еки шикоят ариза тартибида, хеч канака давлат божисиз куриб чикилиши керак. Бир томонлама МЖтКга 197-1 ни киритиб, адвокатни химоялагандек килиб, иккинчи томондан давлат божи тулатса, кайси адвокат судга мурожаат киларди? Бир томондан кислород бериб, Бир томондан бугишку бу! хукукни мухофаза килувчи идоралар хохлаган хужжатини талаб килиб олади, текинга. Адвокат энг биринчи навбатда хукукни химоя килувчи ХИМОЯЧИ !!! Химоя хукукини биз купрок амалга оширамиз! Малакали химояни амалга оширишимиз учун бизга хам маьлумотлар олишга бепул доступ керак.

Октябрь 03, 2019  18:18

5.Умурзаков Амир

Давлат божи факат оммавий ишлар юзасидан туланади, шунга асосан адвокат давлат божи тулаши керак эмас.

Октябрь 03, 2019  18:17

6.Умурзаков Амир

Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодексида мурожаат килиш юзасидан давлат божи хакида курсатилмаган. Адвокат ариза билан мурожаат килаетган вактида УзРси Маъмурий суд иш юритуви тугрисидаги кодексига асосан эмас, балки УзРси МЖтКсига асосан мурожаат килади, маъмурий жавобгарлик тортиш юзасидан.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация