Сурхондарёда учта морхўрни ўлдирган браконьерлар суд қилинди



 
  Расм манбаси : Fotokto.ru

Морхўр ноёб жонивор бўлиб, Ўзбекистон ва Халқаро “Қизил китоб”ларига киритилган. Айбдорларга 4 йилга озодликдан чеклаш жазоси қўлланилди

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман суди судья Б. Мадаминов раислигида фуқаролар А.Ж., У.Ч. ва Ж.Ж.ни Жиноят кодексининг 202-моддаси («Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш») 3-қисми, «е» банди («жуда кўп миқдорда зарар келтириш»)да кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, уларга жазо тайинлади.

Kun.uz хабарига кўра, айбланувчилар 2018 йил 11 июнь куни Шеробод тумани «Кўҳитанг» тоғ тизмаси ҳудудидаги давлат муҳофазасига олинган «Олтикўллик» дарасида Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га, шунингдек, Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш Халқаро Иттифоқ Қизил китобига киритилган, ер юзидан бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида бўлган уч нафар морхўрни (бурама шохли тоғ эчкиси) овлашган. Жониворларни сўйишган ва боши, тўрт оёғи ва гўштларини сафар халталарига жойлашган. Бунинг натижасида қўриқхонага жуда кўп миқдорда – 310 млн 32 минг сўмлик зарар етказилган.

Судланувчилар ўз айбларига иқрор бўлишган. Уларга нисбатан 202-модда, 3-қисми «е» банди билан 45-моддани қўллаб (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) 4 йилга озодликдан чеклаш ва бир йилга муддатга овчилик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланган, дейилади хабарда.

2019-01-15 15:14:32  |  2324 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация