2020 йил 1 апрелгача Фуқаролик кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилади



 
  Расм манбаси : Adolat Markazi

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлади

Концепция доирасида фуқаролик қонунчилиги унификация қилинади ва тизимлаштирилади, деб хабар беради “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Асосий фуқаролик-ҳуқуқий институтлар такомиллаштирилиб, юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари оптималлаштирилади, бир-бирига ўхшаш, бозор муносабатларида оммалашмаган ташкилий-ҳуқуқий шакллар тугатилади.

Фуқаролик кодексига эр-хотиннинг биргаликдаги васиятномаси ва мерос шартномасига оид қоидалар киритилади.

Бозор иқтисодиётини янада ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб этишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари шакллантирилади.

Ерга нисбатан хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш механизмлари жорий этилади.

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда ахборот-коммуникация технологияларини қўллашнинг ҳуқуқий асослари шакллантирилади.

Хусусан, крипто-активлар айланмаси ривожлантирилади, шахси кўрсатилмаган маълумотларнинг сезиларли массивларини (“big data”) йиғиш ва қайта ишлаш тартибга солинади.

Шунингдек, фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш бўйича адлия вазири бошчилигида идоралараро комиссия тасдиқланди.

Комиссия 2020 йил 1 апрелгача Фуқаролик кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиши лозим.

2019-04-06 19:21:50  |  2272 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация