“ИИВнинг Юлдуз Усмоновага босим ўтказиши — хавфли тенденция”



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов “Фейсбук”даги саҳифасида эълон қилган мақоласида хонанда Юлдуз Усмонованинг ички ишлар органлари ҳақида кескин фикр билдириши ортидан юз берган воқеалар ҳамда эҳтимолий оқибатларни таҳлил қилди.

Назаримизда, бу таҳлил мазкур мавзу юзасидан давом этаётган кенг муҳокамалардан кўра фарқлироқ ёндашуви билан ажралиб туради. Айни пайтда эса, муҳокамаларни янгича йўналишга буриб юбориши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бу борада, айниқса, ҳуқуқшунослар ва адвокатларнинг муносабати бизни кўпроқ қизиқтиради. Шу боис ушбу таҳлилни қуйида эълон қиляпмиз. Изоҳларда кутамиз...

“Фуқаролик мутахассислигимга кўра, журналистман. Аммо қарийб 15 йилдан бери ҳуқуқ ҳимоячилиги фаолияти билан шуғулланаман. Таъкидлашим керак, мен раҳбарлик қиладиган инсон ҳуқуқлари ташкилоти яқин ўтмишда милициядаги кўплаб коррупция ва қонунбузарликлар фактларини фош қилиб, катта-катта зобитларнинг жавобгарликка тортилишига сабаб бўлган.

Масалан, 2009 йилда опа-сингил Соатоваларнинг тергов изоляторида зўрланиши, бу воқеадан сўнг қизларнинг отаси инсуьлтдан ўлиши фожеаси ҳатто БМТга қадар чиққан, ташкилотнинг Қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Манфред Новак ишни тафтиш қилишни сўраб, Каримовга мурожаат қилган. Интернетнинг GOOGLE тармоғи орқали “опа-сингил Соатовалар” калит сўзи ёзилса, бу ишнинг қанчалик шов-шув бўлгани кўринади.

Ўшанда тергов изоляторидаги жинсий зўравонлик бўйича прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган, ҳатто терговчи Азизхон Умархонов ҳамда ЖҚБнинг бир қанча мулозимларидан ДНК анализлари олинган. Ўша Азизхон Умархонов бугунги кунда шаҳар милициясининг раҳбарларидан бири — йўл ҳаракати инспекторларига коронавирус карантини даврида “результат” қилиш бўйича топшириқ бергани билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига яхши таниш одам.

Ўша пайтда Қашқадарё милициясининг жиноят қидирув бўлими собиқ бошлиғи, полковник Анвар Зиёдов ҳам қийноқлар факти бўйича тизимдан четлатилгани айтилганди. Аммо орадан кўп ўтмай бу одамнинг Чироқчига участкавой қилиб жўнатилгани ва бу ерда Алмардон Бердиқуловни уриб, ўлдириб қўйгани фош бўлди. Яъни, тизим, унинг мулозимлари мудом жазоланмаслиги ҳақида гапирганда биз каби оддий одамнинг оёғи қалтираб кетади. 

Кўплаб танишларим хонанда Юлдуз Усмонованинг мелисалар билан боғлиқ ижтимоий тармоқлардаги чиқиши ва унинг жавобгарлиги масаласига муносабатимни сўрашди. Ҳам қўрқиб, ҳам “Иймонсизнинг жазосини динсиз берсин” қабилида индамай юргандим, бўлмади, гапиришга тўғри келяпти.

Хонандамиз рўза ҳолига куни бўйи сардобаликларга хайрия йиққан. Уни эгаларига етказиш борасида ортиқча жонбозлик қилиб, мелисалардан ранжиган ва нималардир деворган. Депутатимиз Обиджон Латипов айтганидек, хонанданинг чиқишидан муайян бир жисмоний шахс (!) на маънавий, на моддий зарар кўрмаган. Яъни, хонандага нисбатан конкрет даъвогар йўқ: у ҳеч кимнинг исми-шарифи, номини тилгани олгани йўқ. Хонанда бу борада дили оғриган тизим мутасаддиларидан кечирим сўрашга ҳам улгурди. Менимча, юзага келган ҳуқуқий можаронинг ҳал қилувчи нуқтаси ҳам мана шу ерда.

Эслайлик, президентимиз 2-3 йил аввал ўз чиқишларида ҳали суд ҳукми билан айби исботланмаган молиячилар, прокуратура ва солиқ идораларининг айримларини “каламуш”лар деганди. Танқиддан сўнг судлар бўлди, “каламуш”лар узоқ йиллик қамоқ жазоларига тортилди, президентнинг “ҳақорати” қонунлаштирилди.

Ҳозирги ҳолат ҳам худди шундай. Қонунда икки хил стандарт бўлиши мумкин эмас: тизим, унинг мурватлари ҳақида гапириш сўз эркинлиги, жамият ривожининг муҳим омилларидан бири. Қолаверса, хонанда қайси вазиятда гапиргани ҳам муҳим. Аммо тизим вакилларининг коронавирус карантинидаги хизматларидан тўлқинланиб, жамоат вакилига оммавий босимлар уюштириши, судгача судраши хавфли тенденциядир. У мамлакатимизда энди-энди тетапоя қилаётган сўз эркинлигига қақшатқич зарба ҳисобланади.

Мазкур ёзувга илова қилаётган суратга эътибор беринг. Ички ишлар вазирлиги мулозими хонанданинг “руҳий соғломлигига шубҳаси” катта тиражда мамлакат бўйлаб тарқалмоқда. Энди ўйлаб кўрайлик, нега хонанданинг оғзига кучи етмаслиги судгача боради-ю, тизим вакилларининг талаффузи сўз эркинлиги, деб баҳоланади?

Гап мана шу ерда. Агар тизимга нисбатан танқидлар ўз вақтида тўғри қабул қилинганида, мелисага нисбатан ижтимоий фикрдан хулоса чиқарилганида ёзувларимнинг 2, 3, 4-абзацларини ҳозир ўқимаган бўлардингиз...”, — деб ёзади Абдураҳмон Ташанов.

2020-05-06 17:04:39  |  3960 |   0  | 

25 изоҳлар

Июнь 06, 2020  18:05

1.Жахонгир Кудратов

Абдурахмон Ташанов сани фикринг савиянг паст экан нималар деб узингча Ватангадо курнамак усмонованинг тарафини олиб етибсан, ЖИНОЯТ КОДЕКС ва МАЪМУРИЙ КОДЕКСНИ яхшилаб укиб чик гаранг, Конунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди, усмоновага хам конуний чора курилади

Май 26, 2020  18:42

2.адвокат Охунова Зилола

хурматли Абдурахмон Ташановни тахлилига хукукий жиххатдан бахо бериб булмайди. Ю. Усмоновани фикри бу ижтимоий фикр эмас. биринчидан,суз эркинлиги билан хукукий маданиятни фарклашни вакти келмадими? иккинчидан, хукукий давлатда ящамокдамиз. хар бир харакатни, мурожаатни тартиб-тамоили мавжуд. учинчидан, юзага келган холат буйича айбдор шахслар аниклангунга кадар бутун тизимни хакоратлаш тугрими? туртинчидан , Ю. Усмонова белгиланган тартида килган мурожаати жавобсиз колган булса - белгиланган тартибга риоя килиб шикоят килсин эди. узини хак эканлигини исботласин. Узбекистон-хукукий давлат! Бу холатни тушуниш вакти етиб келмадими? хар бир бузилган хукукни химоя килиш тартиби мавжуд!

Май 26, 2020  17:44

3.Нурали Хуррамов

Ю.Усмоновани бир тарафдан окласа булади, унинг жумардлиги купчилик санъаткорлардан ёрдам йи-иб, кайвонилик килгани, колверса унинг буюк хизматлари учун фидокорона хизматлари учун- 2 орденлар билан такдирланган хурматини жойига куйиб кутиб олса олам гулистон эди.Ю.Усмонова халкнинг олди инсонларидан, сузи ва иши бир, аёл боши билан ва руза холига купчиликни уйлаб ёрдам кулини чузиш хар кимга эмас, Ю.Усмонова айнан номини айтмаган тизимдан нолиган, кечирим сураган, яна билдмадим.

Ю.Усмонова хамда Валижон Шамшиевлар ЮРИСТ. Улар Юридик факультетда ўқиган. Демак Ю.Усманова ўзи Юрист бўла туриб. Қонунни била туриб, ИИО ходимларини интернет Сайтларида Хақорат қилиб турса, Албатта жазога лойиқ-да.

Май 07, 2020  10:15

5.Бахром

Ташанов, юристмасакансиз, индамей ўтироринг. Танқид билан хақоратни ажраталмедиганам даражада журналистакансиз. Сизни фишкез озодлик радиосига нохолис, нотўғри ахборот бериб юриш, ашиндан очко олоринг, мелиса бн хонандани ўртасидеги вазиятни тушунмапсиз. Бу кампир жавобини берсин.

Май 07, 2020  06:28

6.Зафар Таиров

Айтилган гап ва килинган харакат гайриконуний булса, жавобгарликни келтириб чикаради, кечирим сураш эса жавобгарликни инкор килмайди.

Май 06, 2020  23:57

7.Охунжон

Гап деса қоп-қоп, иш деса ... топ Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташановга Ўзларини фалон-фалон Инсон ҳуқуқларида ишлайман деб бонг уриб содда ва ишонувчан фуқароларимизга турли ёлғон ваьдалар бериб "Осмондаги ойни" олиб беришини айтиб турли миқдордаги пул маблағларини эгаллаб, қайтариб бермаётган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини ҳам еўрмоқдамиз.

Амалдаги конунчилик хужжатларига зид булган хар кандай хатти-харакат (зидлиги исботланса) ким томонидан содир этилишидан катьий назар унга белгиланган тартибда юридик бахо берилиши ва айбдор шахс жазоланиши керак. Гапни турли томонга курук олди-кочди килиш эса майнавозчиликдан бошка нарса эмас.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация