Ўзини ўзи банд қилганларга меҳнат гувоҳномаси берилади



 
  Расм манбаси : Адвокатская газета

Гувоҳнома эгаси меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзини ўзи банд қилиш учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини киритиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор тасдиқланган тақдирда, 2019 йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини жорий этилиб, уларнинг эгаларига меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар таваккалчилик қилиб ва мулкий жавобгарликни зиммасига олиб, ишда шахсан иштирок этган ҳолда жисмоний ва юридик шахслар учун хизматлар кўрсатиш, ишлар бажаришга асосланган, меҳнатдан даромад олишга йўналтирилган, ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмай туриб мустақил фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахслар киритилади.

Лойиҳада ўзини ўзи банд қилган фуқаролар бажариши мумкин бўлган фаолият (хизматлар, ишлар) турларининг рўйхати келтирилган. Norma нашрининг изоҳ беришича, якка тартибдаги тадбиркорлар, ҳунармандчилик фаолияти субъектлари ва деҳқон хўжаликлари аъзолари ўзини ўзи банд қилган шахслар дея ҳисобланмайди.

Бериладиган гувоҳнома ариза берувчининг хоҳишига кўра 1 ойдан 12 ойгача амал қилади. Муддати ўтгач, уни чекланмаган миқдорда узайтириш мумкин бўлади. Ҳужжатни берганлик учун танланган амал қилиш муддатига қараб ҳақ ундирилади.

Меҳнат гувоҳномаларининг амал қилиш даврини пенсия ҳисоблаш учун фуқароларнинг стажига қўшиб ҳисоблаш, бундай фаолиятдан олинган даромадларга эса ЖШДС ва ЯИТ солмаслик таклиф қилинган. «Пенсия» стажини ҳисобга олиш учун бу даврда ўзини ўзи банд қилиш тартибида ҳақиқатда меҳнат фаолияти юритилган-юритилмагани муҳим бўлмайди. Бироқ бу пайтда ўзини ўзи банд қилган шахс ишсизлик нафақасини ва Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш даврида тўланадиган стипендияни ололмайди. 

Шунингдек, гувоҳнома эгалари ўқитилади, уларга Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар, меҳнат қуроллари ва воситаларини харид қилиш учун субсидиялар ажратилади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

2019-04-26 19:28:35  |  2447 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация