Паркентда 200 туп дарахт ноқонуний кесилди. Айбдорлар жазоланадими?



 
  Расм манбаси : Вилоят экология бошқармаси

82 туп дарахт кесилиши кўрсатилган ҳокимлик қарорини рўкач қилиб 280 та дарахт қирқиб ташланди. Етказилган зарар 230 млн сўмга баҳоланмоқда

Тошкент вилоятининг Паркент туманида қарийб 200 туп кўп йиллик манзарали дарахтлар ноқонуний равишда кесиб ташланди.

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси маълумотига кўра, Паркент туманининг “Қўшчинор” истироҳат боғида юз берган бу воқеа маҳаллий аҳолининг мурожаатидан сўнг юзага чиққан. Бошқарма мазкур мурожаатга асосан вазиятни ўрганиб, боғ ҳудудида 280 тупга яқин қайрағоч, акация, арча, айлант каби кўп йиллик манзарали дарахтлар тагидан кесиб ташланганини аниқлаган.

Маълум бўлишича, боғ ҳудудида болалар ва ўсмирлар спорт комплекси қурилиши режалаштирилган бўлиб, қурилиш ҳудудини дарахтлардан тозалаш тўғрисида туман ҳокимининг қарори қабул қилинган. Эътиборли жиҳати, қарорда 82 туп дарахт кесилиши белгиланган бўлса-да, ижрочилар ортиқча 196 туп дарахтни кесиб ташлаган.

Мутахассислар ушбу ўзбошимчалик оқибатида табиатга 230 миллион сўмлик зарар етказилганини таъкидлашган. Аммо айбдорларга нисбатан қандай чора қўлланилиши ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ.

2019-01-26 19:01:48  |  2278 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация