Шаҳарсозлик қоидаларини бузганлик учун ЭКИҲнинг 200 бараваригача жарима белгиланди



 
  Расм манбаси : repost.uz

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси янги таҳрирда қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси қонуни билан шаҳарсозлик қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилди. МЖтКнинг 99-моддаси (Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) янги таҳририга кўра:

Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишлари бажарилаётганда талабларни бузиш, шунингдек қурилиш соҳасида назорат қилиш ва йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияларининг кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик (бундан якка тартибдаги уй-жой қурилиш объектлари мустасно), – фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, – фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бинокорлик материалларини, конструкцияларини ва буюмларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар талабларини бузиш, – мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, – мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларини, аҳоли пунктларининг ва аҳоли пунктлариаро ҳудуднинг бош режаларини, уларни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларини, маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларни реконструкция қилиш режаларини бузиш, даҳаларни, мавзеларни ва шаҳарларнинг саноат зоналарини, қишлоқ аҳоли пунктларини қуриш ва ободонлаштириш сифатини, шунингдек бинолар ва иншоотларнинг архитектура ечимларини бузиш, – фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўттиз бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, – фуқароларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – қирқ бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Объектларни давлат экспертизасининг лойиҳа-смета ҳужжатларига, шу жумладан иш ҳужжатларига доир ижобий хулосасисиз, шунингдек қурилиш соҳасида назорат қилиш ва йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияларининг рухсатномасисиз қуриш, – фуқароларга энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса – эллик бараваридан етмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, – фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан қирқ бараваригача, мансабдор шахсларга эса – етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуришга, реконструкция қилишга ва капитал таъмирлашга тақиқлар (чекловлар) белгиланган зоналарда шундай ишларни амалга ошириш, – фуқароларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ўз ҳудудига туташ ва туташ бўлмаган ер майдонларида қурилиш ишларини амалга ошириш, – фуқароларга энг кам иш ҳақининг етмиш бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса – юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг ўнинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, – фуқароларга энг кам иш ҳақининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Янги нормалар 3 ойдан сўнг, яъни 2019 йил 3 августдан кучга киради.

2019-05-03 13:04:41  |  2538 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация