​Тошкент халқаро арбитраж маркази ташкил этилди



 
  Расм манбаси : orelgrad.ru

Марказнинг асосий мақсади низоларни арбитраж орқали ҳал этишнинг замонавий ва халқаро стандартларга асосланган механизмларини шакллантириш

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Тошкент халқаро арбитраж маркази давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бу президентнинг 2018 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж марказини (TIAC) ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилди.

Марказнинг асосий мақсади низоларни арбитраж орқали ҳал этишнинг замонавий ва халқаро стандартларга асосланган механизмларини шакллантириш ҳисобланади. Шу билан бир қаторда Тошкент халқаро арбитраж маркази етакчи хорижий арбитражлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, халқаро арбитраж орқали низоларни ҳал этиш соҳасида тажриба алмашади. Фаолияти давомида мавжуд низоларни ҳал этиш учун хорижий арбитрлар жалб қилиниб, халқаро арбитраж, жумладан, инвестициялар билан боғлиқ низоларни суддан ташқари ҳал этиш соҳасида мутахассислар тайёрлайди.

Халқаро арбитраж маркази маҳаллий ва хорижий хўжалик юритувчи субъектлар, хусусан, хорижий инвесторларга инвестиция билан боғлиқ, шу жумладан, томонлардан бири давлат бўлган низоларнинг вужудга келишининг олдини олиш соҳасида консультация хизматларини кўрсатади.

2019-01-24 20:10:10  |  1774 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация