АРИЗАНИ E-SUD ОРҚАЛИ ЮБОРИШ МАЖБУРИЙ ЭМАС!



 
  Расм манбаси : 

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 10 апрелидан бошлаб почта алоқа бўлимлари аҳолидан судга хат ва жўнатмалар қабул қилишни тўхтатган. Биз адвокатлардан келган мурожаатларга асосан бу масалага Олий суд матбуот хизмати бошлиғи Азиз Обидов орқали аниқлик киритган эдик. Яъни, масъулнинг айтишича, карантин талаблари кучайтирилганлиги муносабати билан Олий суд Раёсатининг 20 мартдаги қарорига ўзгартиришлар киритилиб, суд процесслари вақтинча тўхтатилган, жумладан, апелляция ва кассация шикоятларини судларда кўриб чиқиш вақтини белгилашнинг имкони йўқлиги сабабли почта алоқа хизмати орқали хатларни қабул қилиш ҳам тўхтатилган. Бироқ, шунга қарамай, барча мурожаатларни электрон шаклда қабул қилиш йўлга қўйилган. Барча судларнинг электрон почта манзиллари эса Олий суднинг расмий сайтида (http://www.sud.uz/) мавжуд.

Бироқ бизнинг бу ҳақдаги хабаримиздан кейин адвокатлар Олий суд сайтига кириб бўлмаётгани ҳақида ёза бошлашди. Баъзилар эса электрон ариза қабул қилиш дастури (E-sud) хатолик кўрсатаётганини билдириб, ҳолатнинг экран суратини ҳам юборишди.

Шунга кўра биз Олий суд Матбуот хизматидан масалага яна ойдинлик киритиб олдик. Маълум бўлишича, сайт ишлаб турибди ва унинг очилмаётгани фақат интернет тезлиги, юкланманин оғирлиги каби техник сабабларга кўрагина бўлиши мумкин, холос. Шунга қарамасдан, аризани E-sud дастури орқали юборишнинг имкони бўлмаса, оддий почта манзиллари орқали ҳам юборилса қаршилик йўқ экан (Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича аризаларни ҳам). Ёки техник хатоликлар бўйича 71-239-02-52, 71-239-17-96 рақамларига мурожаат қилиш керак бўлади.

Биз эса, юқорида қайд этилган этилган ҳолатни инобатга олган ҳолда, адвокатлар ва фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида барча судларнинг элекрон почта манзилларини олий суд сайтидан йиғиб, рўйхат шакллантирдик. Уларни қуйидаги ҳаволалар орқали кўчириб олишингиз мумкин:

1. Жиноят ишлари бўйича судларининг электрон почта манзиллари рўйхати.

2. Фуқаролик ишлари бўйича судларининг электрон почта манзиллари рўйхати.

3. Маъмурий судларнинг электрон почта манзиллари рўйхати.

4. Иқтисодий судларнинг электрон почта манзиллари рўйхати.

2020-04-24 16:52:54  |  660 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация