Болалар учун махсус ҳуқуқий портал яратилади



 
  Расм манбаси : lolakarimova.com

Порталда базавий нормаларни ўйин ва машғулотлар орқали болаларга етказиш йўли билан уларнинг ҳуқуқий саводини чиқариш мўлжалланмоқда

Президент фармони билан тасдиқланган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси доирасида болалар учун махсус ҳуқуқий портал яратилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Портал қуйидагиларни ўз ичига олади:

Конституцияни ўргатишга доир илк тушунчалар;

кундалик ҳаётда қўллашга мўлжалланган бошланғич ҳуқуқий билимлар;

ҳуқуқий ўйинлар, машғулотлар ва дастурлар бўйича услубий қўлланмалар.

Оилада ҳуқуқий саводхонликни оширадиган, ҳар бир элементар ҳуқуқий билимларни ўргатишга қаратилган ва кундалик ҳаётдаги муҳим масалалар юзасидан ҳуқуқий қўлланма бепул тарқатилади.

Маҳаллаларда “Ҳуқуқий ахборот куни” ташкил этилади.

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш” ва “Инсон ҳуқуқларини ўрганиш” махсус ўқув курсларини барча таълим турлари бўйича ўргатиш жорий этилади.

Фармонга мувофиқ, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “шахс – оила ‒ маҳалла ‒ таълим муассасаси ‒ ташкилот ‒ жамият” принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилади.

“Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилиб, кўкрак нишони билан ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ҳисса қўшган шахслар тақдирланади.

Мавзуга доир:

Аdvice.uz бепул ҳуқуқий маслаҳатлар портали 1 июлгача ишга тушади

2019-01-10 14:31:01  |  1891 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация