Омбудсман фаолиятига тўсқинлик қилган мансабдор ЭКИҲнинг 7 бараваригача жаримага тортилади



 
  Расм манбаси : ombudsman.uz

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда киритилди

Президент Шавкат Мирзиёев “Маҳкумларнинг ҳамда қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга Омбудсманнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ва унинг ҳуқуқий оқибатларига доир қуйидаги мазмундаги 197-4-модда киритилмоқда:

“197-4-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш

Мансабдор шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслик, унинг ишига тўсқинлик қилиш, унга била туриб ёлғон ахборот бериш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан мурожаатларни, хулосаларни, тақдимномаларни, илтимосномаларни кўриб чиқмасдан қолдириш ёки уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ёхуд улар юзасидан била туриб қасддан ишончсиз маълумотларни тақдим этиш, –

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”.

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва бугун, 15 мартдан кучга кирди.

2019-03-15 14:21:13  |  2134 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация