Прокуратура ва ДХХ ходимларининг дахлсизлиги қисқартирилди



 
  Расм манбаси : prokuratura.uz

Бундан буён прокуратура органлари ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлиги масаласи юқори турувчи прокурор томонидан ҳал этилмайди.

Шунингдек, эндиликда давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини маъмурий жавобгарликка тортиш учун тегишинча ДХХ раисининг, ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари бошлиқларининг розилиги ҳам керак эмас.

Ушбу янги нормалар 24 декабрь куни имзоланган ЎРҚ-597-сон Қонунда ўз аксини топган. “Прокуратура тўғрисида”ги ҳамда “Давлат хавфсизлик измати тўғрисида”ги қонунларга киритилаётган мазкур ўзгаришлар ушбу идоралар ходимларининг дахлсизлигини қисқартиради.

2019-12-25 18:17:47  |  2481 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация