Хизмат машинасига «мигалка» ўрнатган туман ҳокими жазоланди



 
  Расм манбаси : ЎзА

МЖтКда бундай ҳуқуқбузарлик учун ЭКИҲнинг 3-5 баравари миқдорда жарима кўзда тутилган

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳокими Феруз Абилов давлат рақами 30 330 SAA бўлган «Каптива» русумли хизмат автомобили олд қисмига, радиатор панжараси орасига ўзбошимчалик билан «мигалка» (стробоскоп) ўрнатгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

Самарқандлик журналист Мирзо Субхановнинг ёзишича, ҳуқуқбузарлик аниқланганида дастлаб туман ИИБ ЙҲХБ бўлим бошлиғи лейтенант Н.Ибрагимовга мурожаат этилган. Аммо у туман ҳокимини жавобгарликка тортишга журъат этолмай, чора кўришни турли баҳоналар билан рад этган.

Шундан сўнг ушбу ҳолат Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ бошқармасига билдирилиб, бошқарма раҳбарияти аралашуви натижасида ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Хабарда туман ҳокимига қанақа жазо тайинлангани айтилмаган. Айни ҳуқуқбузарлик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддасида (Транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш) иккинчи бандида таърифланган:

“Тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш –

ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”.

2019-06-13 19:08:20  |  1952 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация