Д.Назармуҳамедов: ИИВ тизимида порахўрлик икки бараварга камайди



 
  Расм манбаси : Gazeta.uz

Пора бериш жиноятини фош этишда шахсий ташаббус кўрсатган 73 нафар ходим 118,8 миллион сўм миқдорида моддий рағбатлантирилган

Жорий йилда ходимлар томонидан пора олиш жинояти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки баробарга камайган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Д.Назармуҳамедов маълум қилди.

Эгаллаб турган лавозимида беш йилдан ортиқ хизмат қилаётган 108 нафар раҳбар ходимларнинг фаолияти танқидий ўрганилиб, улардан 61 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ва ўрнига янги раҳбарлар тайинланган.

Шунингдек, ўзига пора сифатида берилган пулларни олмасдан, пора бериш жиноятини фош этишда шахсий ташаббус кўрсатган 73 нафар ички ишлар органлари ходими 118,8 миллион сўм миқдорида моддий рағбатлантирилган.

Шу билан бир қаторда, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишда сансалорликка йўл қўйган 346 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилган. Шундан 115 нафарига жарима, 227 нафарига “хайфсан” интизомий чоралари қўлланилиб, 3 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ва бир нафари ички ишлар органлари сафидан бўшатилган.

2018-12-15 20:51:15  |  2705 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация