Солиқ низолари судгача қандай кўриб чиқилади?



 
  Расм манбаси : kozyr72.com

Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши томонидан солиқ низоларини кўриб чиқиш регламенти тасдиқланди

Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши томонидан солиқ низоларини кўриб чиқиш регламенти тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Norma’нинг эслатишича, Кенгаш солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўртасида юзага келадиган низоларни кўриб чиқиш ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашда низоли масалалар юзасидан хулосалар чиқариш учун ташкил этилган. Бунда ДСҚнинг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси томонидан аввал кўриб чиқилган, у аризачини қониқтирмаган ёки қисман қониқтирган низоларгина қабул қилинади.

Кенгаш солиқ солиш объектларини аниқлаш, солиқ солинадиган базани ҳисоблаш, солиқ ставкалари ва солиқ имтиёзларини қўллаш билан боғлиқ келишмовчиликларни кўриб чиқиши мумкин.

ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинган лойиҳаси билан таққослаганда, Солиқ низоларини судгача кўриб чиқиш механизмини белгиловчи регламентда аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати сезиларли даражада – 6 тадан 2 тагача қисқарган. Бинобарин, тасдиқланган шаклдаги ариза билан бирга Кенгашга қуйидаги ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим этиш зарур:

солиқ тўловчини қониқтирмаган ёки қисман қониқтирган Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси хулосаси;

• ариза солиқ агенти ёки вакил томонидан тақдим этилганда уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат.

Аризачи ўз хоҳишига кўра солиқ низоси масаласига алоқадор бўлган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини ҳам илова қилиши мумкин.

Ҳужжатларни ўрганиш, солиқ низосининг ўзини кўриб чиқиш тартиб-таомили, унинг муддатлари ўзгартиришларсиз тасдиқланган.

Шу билан бирга, қабул қилинган ҳужжат билан Кенгаш мажлисларини ўтказиш даврийлиги бир ойда камида 1 маротаба ўрнига 2 маротаба этиб белгиланган, кўриб чиқилган низо бўйича Кенгашнинг хулосасини тарафларга юбориш муддати эса тасдиқланган пайтдан бошлаб 1 иш кунигача қисқартирилган (лойиҳага кўра – 2 иш куни мобайнида).

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 2019 йил 12 апрелдан кучга кирди.

2019-04-16 12:20:25  |  743 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация