Институтга киритиб қўйиш учун 25 минг доллар олган фирибгар 4,5 йилга озодликдан маҳрум этилди



 
  Расм манбаси : Zakon.kz

И.Шамаматов Бухоро давлат тиббиёт институтига киритиб қўйиш ваъдаси билан шунча маблағни олаётган чоғида қўлга тушган эди

Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судининг очиқ суд мажлисида судланувчи И.Шамаматовга нисбатан жиноят иши кўрилиб, у 4 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

Олий суд хабарига кўра, судланувчи И.Шамаматов 2018 йил июль ойида Когон шаҳри Бобур шоҳ кўчаси 10-уй, 5-хонадонда яшовчи фуқаро – Мадина тахаллусли, аслида Нозима Жулакова билан танишган. Суҳбат жараёнида унинг таниши Ў.Жамоловнинг Бухоро давлат тиббиёт институтига ўқишга кириш мақсадида ҳужжат тайёрлаб юрганини эшитган.

Фуқаро И.Шамаматов Н.Жулаковага Бухоро давлат тиббиёт институтида юқори лавозимларда танишлари борлигини, улар орқали Ў.Жамоловни олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишини айтган.

Шундан сўнг, И.Шамаматов 2018 йил 31 июль куни фуқаро Ў.Жамолов билан Бухоро шаҳрида учрашиб, келишувга кўра уни ўзининг яқин алоқалари орқали тест синовларида юқори билимга эга бўлган сохта абитуриентлар, яъни «паравоз»лар ёрдамидан фойдаланган ҳолда тиббиёт институтига ўқишга киришига кўмаклашиш эвазига жами қиймати 194 797 000 сўмга тенг 25 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида жиноят устида ушланган.

Суд мажлисида судланувчи томонидан содир қилинган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, унинг шахси, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймондалиги, ижтимоий аҳволи ва оилавий шароити, бир нафар фарзанди борлиги, айбини тушуниб етганлиги, жиноят содир этиш пайтидаги ва содир этилганидан кейинги хулқ-атвори ҳамда жазони енгиллаштирувчи бошқа ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми «а» банди билан 4 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

2019-02-18 17:29:33  |  1721 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация