Тўланмаган қарз миқдорига қараб санкция қўлланилади



 
  Расм манбаси : Repost.uz

2018 йилнинг 22 октябридаги ЎРҚ–503-сон Қонун билан МЖтКнинг 198(1)-моддасига (қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этмаслиги) тузатишлар киритилди.

Norma’нинг ёзишича, шу кунга қадар барча қарздорлар учун жарима, ижро ҳужжати бўйича қарз миқдоридан қатъи назар, ягона эди. Ушбу модда бўйича санкция анча кенг диапазонда (фуқароларга жарима – 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга – 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача) белгиланганига қарамай, унинг энг кам чегараси – 5 ЭКИҲ қўлланилиши ҳам айрим ҳолларда қарз суммасидан ортиқ жарима ундирилишини англатар эди. Бу адолат принципига зид бўлиб, қонун чиқарувчиларни тегишли тузатишлар киритишга ундади.   

Энди маъмурий жарима миқдори ундирилиши ижро ҳужжатининг предмети ҳисобланадиган қарз суммасига боғлиқ. Агар қарз 10 ЭКИҲга тенг ёки ушбу суммадан кам бўлса – санкция камроқ бўлади (фуқароларга – 1 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга – 5 ЭКИҲдан 10ЭКИҲгача). Тўланмаган қарз миқдори 10 ЭКИҲдан ортиқ бўлса – каттароқ жарима солинади (фуқароларга – 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга – 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача). Шу тариқа, энди жарима миқдори ижро ҳужжати бўйича қарз миқдоридан кўп бўлиши мумкин эмас.

Бугун «чизиқ тортилган» қарз суммаси 1 843 000 сўмни ташкил этади, бироқ 1 ноябрдан бошлаб у 2 027 300 сўмгача кўтарилади ва, тегишинча, энг кам иш ҳақи ҳар гал индексация қилинганда ўзгаради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қарор бир неча ой илгари лойиҳа босқичида муҳокама қилинган эди. Ўшанда тақдим этилган қонун лойиҳаси ҳеч бир ўзгартиришсиз тасдиқланди.

Тузатишлар жорий йилнинг 23 октябридан кучга кирди.

2018-10-24 18:26:58  |  872 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация