Жиноят ва Жиноят-процессуал кодекслар янгиланади



 
  Расм манбаси : Президентнинг матбуот хизмати

Президент 2019 йил 1 июлга қадар бу икки кодекснинг янги лойиҳаларини тайёрлаш тўғрисида кўрсатма берди

Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича Идоралараро комиссия 2019 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодексининг янги лойиҳаларини тайёрлайди. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Олий Мажлисга Мурожаатномасида шундай кўрсатма берди.

Президент ўз нутқида жиноят қонунчилигини янада такомиллаштириш ва либераллаштириш масалаларига тўхталаркан, қарийб 25 йил олдин қабул қилинган бу кодекслар бугунги кун талабига жавоб бермаслигини айтди.

«Шунинг учун жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни тубдан қайта кўриб чиқиш лозим. Қонунчиликда ҳар бир жиноятнинг белги ва хусусиятларини, жазо тайинлаш механизмларини аниқ кўрсатиш, тергов ҳаракатларини ўтказишга инсон омилининг таъсирини имкон қадар камайтириш зарур», – деди давлат раҳбари.

2018-12-28 20:03:23  |  2463 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация