Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ҳуқуқи ИИВдан – хусусий бизнесга ўтказилиши мумкин



 
  Расм манбаси : Turon24

Қарор лойиҳасига кўра, ички ишлар органларида шунга ихтисослашган хусусий корхоналарни аккредитациядан ўтказиш ваколати сақланиб қолади

Ҳайдовчиларга гувоҳнома ва сертификатларни хусусий корхоналар бериши мумкин. Иқтисодиёт вазирлиги гувоҳнома бериш вазифасини Ички ишлар вазирлигидан олиб, хусусий секторга бериш ҳақида таклиф киритмоқда. Бу ҳақда муҳокама порталидаги "Иқтисодиётда давлат аралашувини янада чеклаш" тўғрисидаги президент қарори лойиҳасида келтирилган.

"Айрим давлат органлари тадбиркорлик билан шуғулланиш учун керакли шароитлар яратишга қизиқмайди. Давлатнинг иқтисодиётда ҳаддан ташқари кўп аралашуви бозорда рақобатнинг сусайишига, монополиялар юзага келишига олиб келади. Монополиялар олдида хусусий тадбиркорларнинг ҳуқуқлари таъминланмаяпти. Бундан ташқари, хусусий тадбиркорлар бажара оладиган қатор ишларни уларнинг тасарруфига бериш бўйича чоралар кўрилмаяпти", дея таъкидланади қарор лойиҳасида.

Шу боис, давлатнинг иқтисодиётдаги ўрнини кескин камайтириш ва инвестицион муҳитни яхшилаш мақсадида, давлат органларининг бир қанча вазифалари, хусусан, ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ҳуқуқи ҳам улардан олиниб, хусусий тадбиркорлик субъектларига берилиши мумкин.

Ҳозир ҳайдовчилик гувоҳномаси ЙҲХБнинг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари томонидан берилади. Агарда бу вазифани хусусий тадбиркорлар бажарадиган бўлса, Ички ишлар вазирлиги уларни аккредитациядан ўтказиш орқали назорат қилади.

Автомобилларни эгасининг пропискадан ўтган жойига ҳисобга қўйиш ҳам ИИВдан олиниб, хусусий тадбиркорларга берилиши режаланган. Бу ҳолатда ҳам ИИВ ушбу хизмат турини кўрсатадиган тадбиркорларни аккредитация қилиш билан шуғулланади.

Бундан ташқари, автомобил юк ташиш хизматини лицензиялаш, халқаро юк ташиш фаолиятини олиб борувчи ҳайдовчилар квалификациясини ошириш, бундай фаолият олиб боришга рухсат бланкаларини бериш каби хизмат турларини ҳам хусусий секторга бериш режаланган.

2018-12-06 18:09:16  |  1998 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация