Горан Клеменчич: Ўзбекистон ҳуқуқ тизимида дисбаланс мавжуд



 
  Расм манбаси : Wikipedia

Самарали ҳуқуқ устуворлиги тизимини яратиш учун ҳар бир мамлакат учта касб эгалари – судьялар, прокурорлар ва адвокатлар ўртасида мувозанат бўлишини таъминламоғи керак. Тошкентда ўтаётган “Касбий шаклланиш: адвокат бўлиш нимани англатади” мавзусидаги халқаро семинарда “Минтақавий мулоқот” ХНТ (Словения) вакили Горан Клеменчич шундай фикр билдирди.

Унинг фикрича, нафақат уларнинг сонида, балки профессионал тажрибасида ҳам мувозанат бўлиши керак.

“Акс ҳолда дисбаланс вужудга келади, буни Ўзбекистон мисолида кузатиб турибмиз. Ўйлайманки, бугунги семинаримиз мазкур муаммони ҳал этишда озгина бўлса ҳам фойдали бўлади”, деди халқаро эксперт.

2019-10-24 13:27:01  |  1928 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация