Жариманинг 70 фоизини 15 кун ичида тўлаган фуқаро қолганидан озод этилиши мумкин



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Жарима суд томонидан тайинланган, қарор устидан шикоят ёки протест келтирилган ва 1 йил ичида такроран ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолларда бу имтиёз қўлланилмайди

Жаримага тортиш тўғрисидаги қарор топширилган санадан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизи ихтиёрий равишда тўланган тақдирда ҳуқуқбузарни қолган суммани тўлашдан озод этиш режалаштирилмоқда. Бош прокуратурага 3 ой ичида бу борада Президент Администрациясига таклиф киритиш вазифаси юклатилган.

Президентнинг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилишича, бу қуйидаги ҳолатларда татбиқ этилмайди:

– суд томонидан маъмурий жаримага тортиш ҳолатларига нисбатан;

– маъмурий жаримага тортиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест келтирилганда;

– маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида худди шундай ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганида.

2019-03-13 15:00:19  |  1888 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация