488-моддага муносабат. “Адвокат – тадбиркор эмас...”



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

“Комрон ҳимоя” адвокатлик бюроси адвокати Комилжон Қаландаров таҳририятга қўнғироқ қилиб, янги Солиқ кодекси лойиҳасининг 488-моддасида адвокатлик бюролари ва фирмалари солиққа тортиш масаласида тадбиркорлик субъектларига тенглаштирилгани нотўғри эканини, бу ҳақда мулоҳазалари борлигини айтиб қолди.

“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида тадбиркорликка “Тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолият” дея таъриф берилган. Қонуннинг 4-моддасига кўра эса тадбиркорлик субъекти — “белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсдир”, – дейди адвокат. – Демак, тадбиркорликда таваккалчилик бор ва бу фаолиятнинг асосий мақсади – фойда кўриш. Тадбиркорлик давлат хизмати ва бошқа фаолият турларидан шу жиҳати билан фарқ қилади ўзи.

Адвокатнинг эса асосий мақсади даромад олиш эмас, балки ҳуқуқий ҳимоя сўраб келган шахсга юридик ёрдам кўрсатишдир. Бундай ёрдам учун олинадиган пул адвокатнинг харажатларини қоплашни кўзда тутади. Шу боис бу ишда тадбиркорлик фаолиятига хос бўлган таваккалчилик йўқ. Адвокат ҳатто ўз мижозига ишнинг натижаси тўғрисида аввалдан ваъда беришга ҳам ҳақли эмас. Қолаверса, адвокат учун хизмат ҳақи миқдори эмас, балки ишнинг натижаси муҳимроқ. Амалдаги қонунчилигимиз ҳам адвокатдан шуни талаб қилади”.

Хуллас, адвокат К.Қаландаров ҳам қонунчиликка кўра нотижорат ташкилот бўлган адвокатлик тузилмаларининг фойда олишни кўзлаган субъектлар каби солиққа тортилиши нотўғри ва ижтимоий адолат талабларига зид деб ҳисобламоқда.

2019-09-07 12:42:04  |  152 |   0  | 

2 изоҳлар

Адвокат Комилжон Каландаров адвокатлик фаолияти тадбиркорлик фаолиятидан иборат эмаслигини жуда тугри асослантирганлар. Уйлаймизки, конун ижодкорлари буни эьтиборга оладилар....

Жуда тугри фикр мен хам кушиламан



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация