Уч мингдан ортиқ аёл махсус рўйхатдан чиқарилган



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Жиноятга қўл урган 113 нафар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган 780 нафар аёл жазодан озод этилди

Жорий йилда Ўзбекистонда турли диний экстремистик оқимлар аъзоси бўлган аёлларни соғлом ҳаётга қайтариш борасидаги ҳаракатлар натижасида уч минг нафардан зиёд аёл махсус рўйхатдан чиқарилган. Бу маълумот Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференциясида эълон қилинди.

Анжуманда таъкидланганишича, Ўзбекистонда жиноят содир этган 113 нафар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик қилган 780 нафар аёл жазодан озод этилган.

Олиб борилаётган профилактик ишлар натижасида хотин-қизлар жиноятчилиги 2016 йилда 5 фоизга, 2017 йилда 11 фоизга камайган бўлса, 2018 йилда 35,7 фоизга камайишига эришилган.

Мавзуга доир:

Жиноят содир этиб, терговга тортилган аёллар жиноий жазодан озод этилиши мумкин

Содир этилган ўта оғир жиноятларнинг 40 фоизга яқини оилавий-маиший характерга эга

Қорақалпоғистонда аёллар жиноятчилиги ўтган йилга нисбатан 53,5 фоизга камайган

Экстремистик гуруҳларга дахлдорликда гумонланган 20 мингдан зиёд фуқаро “махсус ҳисоблар”дан чиқарилди

2018-12-23 18:21:15  |  1846 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация