Қорақалпоғистонда аёллар жиноятчилиги ўтган йилга нисбатан 53,5 фоизга камайган



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Қорақалпоғистон Республикасида жорий йилнинг ноябрь ҳолатига кўра хотин-қизлар ўртасида 104 та жиноят содир этилди. Жиноятлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 120 тага, яъни 53,5 фоизга (2017 йил 224 та) камайган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикасида хотин-қизлар қўмитаси Turon24 агентлигига маълум қилди.

Жиноят содир этган 5 нафар аёл Нукус шаҳар, Элликқалъа ва Тўрткўл туманининг хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан берилган кафолат хатлари асосида озодликка чиқарилган. Қорақалпоғистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси кафиллиги асосида 1 нафар аёлга берилган қамоқ жазоси енгиллатилган жазо турига алмаштирилган.

Қотиллик, суиқасд қилиш ва оғир тан жароҳати етказиш каби жиноят турлари бўйича эса ўсиш ҳолати кузатилган. 2017 йилнинг ноябрь ҳолатига кўра қотиллик, суиқасд қилиш ва оғир тан жароҳати етказиш каби жиноятлар умуман содир этилмаган. Жорий йилнинг шу даврига кўра эса 2 та қотиллик, суиқасд қилиш жинояти ва 2 та оғир тан жароҳати етказиш жинояти содир этилган.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган жами 26 нафар хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича тегишли чоралар амалга оширилган. Уларнинг 16 нафари иш билан таъминланган, 3 нафарининг бандлигини таъминлаш мақсадида Бандликка кўмаклашиш марказига йўлланма берилган. 5 нафари ёшга доир нафақа, 1 нафари соғлиғи сабабли Нукус шаҳар руҳий касалликлар шифохонасига даволанишга ётқизилган ва 1 нафари ишсиз.

2018-11-28 16:42:53  |  1917 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация