Хоразмда 12 минг доллар пора олган судья 10 йилга озодликдан маҳрум этилди



 
  Расм манбаси : lubimiygorod.od.ua

Судья ерга эгалик ҳуқуқини белгилаш билан боғлиқ даъвони ҳал қилиб бериш учун пора олаётганида қўлга тушганди

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди судьяси З.И. порахўрлиги учун суд қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси 9 май сонида хабар берган.

Урганчлик М.А. туман ҳокимлиги зиммасига ерга эгалик ҳуқуқини белгилаш мажбуриятини юклаш ҳақида судга даъво аризаси берган. Судья эса вазиятдан фойдаланиб қолишга уриниб, ишни ҳал қилиб бериш эвазига аризачидан 12 минг АҚШ доллари пора талаб қилади.

Қайд этилишича, адолат пешвоси З.И. талаб қилинган порани олаётганида ушланган.

Тамагир судья суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида маълум муддатга ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган ва унга 10 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

2019-05-11 22:58:07  |  2165 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация