Наманган вилоятида 29 маҳбус муддатидан олдин озодликка чиқарилди



 
  Расм манбаси : Олий суд матбуот хизмати

Шулардан 13 нафар шахс енгилроқ жазога ўтказилиши натижасида очиққа чиқарилган

Жорий йилнинг 4-6 март кунлари Наманган вилоятининг Чуст, Янгиқўрғон туманлари ва Наманган шаҳар Халқ қабулхоналарида Олий суд раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров ва Олий суд судьялари,  Бош прокуратура ходимлари билан биргаликда аҳолининг жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларга оид мурожаатлари юзасидан сайёр қабуллар ўтказилди.

Сайёр қабуллар давомида жами 29 нафар шахслар озод қилинди. Шулардан 13 нафари суд залининг ўзида қамоқдан озод этилган бўлса, 16 нафар шахсга нисбатан жазо енгили билан алмаштирилиши натижасида очиққа чиқди, деб ёзади Xabar.uz.

Қабулларда 102 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Шундан 12 нафар фуқародан назорат тартибида аризалар қабул қилинди, 18 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилди ва 72 нафар фуқарога тегишлилиги бўйича мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Ўтказилган сайёр қабулларда маҳалла раислари, нотинч оилалар ва жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган, ҳозирда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган, муқаддам судланган шахслар билан суҳбатлар ўтказилди, натижада 2 та оила яраштирилди.

Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2 та уй-жой низоси ва оталикка эътироз билдириш ҳақидаги  фуқаролик ишлари кўрилиб, якуний қарор қабул қилинди.

2019-03-10 16:11:26  |  397 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация