Таксичилик билан қонуний шуғулланиш осонлашмоқда



 
  Расм манбаси : Uz24.uz

1 июлдан такси ва умуман транспорт хизматини ривожлантиришга халал бераётган қатор талаблар бекор қилинмоқда

Юк ва йўловчи ташиш транспорти тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида Президент қарори имзоланди.

Қарорга кўра, 2019 йил 1 июлдан бир қатор талаблар бекор қилинади. Жумладан:

таксичилар учун назорат-касса аппарати, тўлов терминали ва радиоалоқа воситалари уларнинг ўрнини босадиган мобил қурилма ва иловалар билан алмаштирилиши мумкин;

такси машиналарини қонунда белгиланган рангларга (Тошкент шаҳрида – фил суяги ва вилоятларда – сариқ ранглари) бўяш шарт эмас, унинг ўрнига шу тусдаги ёпиштирма материаллар (ламинация)дан фойдаланиш мумкин;

такси автомобилларининг ҳайдовчилари тўхташ мумкин бўлмаган жойларга ҳам тўхташ ҳуқуқига эга бўлади;

таксопарк очмоқчи бўлган юридик шахслардан балансида автомобиль бўлиши талаб қилинмайди.

Шунингдек, халқаро юк ташишда фойдаланиладиган юк автомобилларига лицензия карталари бериш учун давлат божи ундириш, ЕИ мамлакатларида ишлаб чиқарилган Евро5-6 стандартларига мувофиқ шатакчи машиналар ва тиркамаларни мажбурий сертификатлар ва бошқа қатор талаблар бекор қилинмоқда.

2019-03-05 20:29:03  |  1864 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация