Онлайн. Америкалик ҳамкорлар билан учрашув



 
  Расм манбаси : minjust.uz

Ўзбекистон Адвокатлар палатасида Tetra Tech DPK компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилмоқда.

Мазкур компания АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги – USAID томонидан “Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳоти” лойиҳаси доирасида эълон қилинган танловга кўра техник кўмак кўрсатувчи пудратчи этиб белгиланган. Лойиҳани амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда USAID ўртасида жорий йилнинг июнида имзоланган Ўзаро англашинув меморандумида кўзда тутилган.

Учрашувда Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров, унинг ўринбосари Ш. Содиқов, мамлакатимизнинг етакчи адвокатлик фирмалари адвокатлари, Tetra Tech компаниясидан – лойиҳа директори Гарри Ледбеттер, унинг ўринбосари Наташа Рашич ва бошқалар иштирок этмоқда.

Tetra Tech DPK ҳақида маълумот: Tetra Tech етакчи глобал консалтинг фирмаси бўлиб, халқаро тараққиёт бўйича амалий ва инновацион ечимлар ишлаб чиқишга ихтисослашган. Компания тараққиёт соҳасига оид масалаларга комплекс ёндашув борасида 25 йиллик тажрибага эга, у Грузия, Қирғизистон, Болгария, Сербия, Албания ва Македония каби мамлакатларда қонун устуворлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этган.

2018-11-27 10:52:22  |  342 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация