Экстремистик гуруҳларга дахлдорликда гумонланган 20 мингдан зиёд фуқаро “махсус ҳисоблар”дан чиқарилди



 
  Расм манбаси : ca-portal.ru

Фаолияти ман этилган ташкилотларга кириб қолган 646 нафар маҳкум афв этилиб, оиласига қайтарилди

Ўтган икки йил мобайнида мамлакатимизда бир пайтлар диний экстремистик гуруҳларга алоқадорликда гумон қилиниб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари назоратига олинган 20 мингдан зиёд фуқаро “махсус ҳисоблар”дан чиқарилган.

Шунингдек, жазони ўтаётган 3 минг 333 нафар, жумладан, фаолияти ман этилган ташкилотларга кириб қолган 646 нафар маҳкум афв этилиб, оиласи бағрига қайтарилди.

Бу рақамларни президент Ш.Мирзиёев Конституция кунига бағишланган йиғилишда сўзлаган маърузасида келтирган.

Давлат раҳбарининг қайд этишича, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ ва жазони ижро этиш тизимижа инсонпарварлик тамойили асосида мутлақо янги амалиёт жорий этилмоқда. Бунинг натижасида жиноят йўлига адашиб кириб, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлган 993 нафар фуқаро, жумладан, 456 нафар йигит-қиз ҳамда 113 нафар аёллар Ёшлар иттифоқи, маҳаллалар ва хотин-қизлар қўмиталарининг кафиллиги билан жазодан озод қилинган.

“Улуғ байрам – Конституция куни муносабати билан бугун махсус Фармонни имзоладим. Унга кўра, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган ва айни пайтда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 136 нафар шахс афв этилди”, – дея эълон қилди президент.

2018-12-08 17:17:10  |  736 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация