Чилонзор тумани ҳокимининг уйини ўғри урди



 
  Расм манбаси : РИА Воронеж

Олиб чиқиб кетилган заргарлик буюмлари ва пуллар ҳибсга олинган уч гумонланувчидан бирининг уйидан топилган

Тошкентнинг Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Маҳаметовнинг уйига бир неча киши ўғриликка тушган. Бош прокуратура матбуот хизматининг билдиришича, воқеа 5 декабрь куни юз берган. Kun.uz нашри ўғирланган пуллар катта миқдорда бўлганини айтган.

Ушбу ҳолат бўйича Юнусобод тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда содир этилган ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Суриштирув тадбирлари натижасида 7 декабрь куни уч нафар гумонланувчи – М. М., К. Г. ва Г. Р. ҳибсга олинган. Улардан бирининг уйи тинтув қилинганида далилий ашёлар топилган. Катта миқдордаги пул маблағларидан ташқари, заргарлик буюмлари ҳам борлиги айтилмоқда.

9 декабрь куни ҳибсга олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жабрланувчи шахс сифатида ўғирлик содир этилган уй соҳиби ҳисобланган Чилонзор тумани ҳокимининг рафиқаси иштирок этмоқда.

Сарвар Маҳаметов туманга шу йилнинг октябрида ҳоким этиб тайинланган. У 2010-2016 йилларда Бектемир тумани, 2016-2018 йилларда Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаган.

2018-12-12 11:45:15  |  1784 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация