2018 йилда 14 мингдан ортиқ ёшлар судланган



 
  Расм манбаси : SheJoT.CoM

Уларнинг аксарияти ўғрилик қилгани учун жавобгарликка тортилган

Ўтган йили Ўзбекистонда 14 мингдан зиёд ёшлар судланган. Уларнинг аксарияти ўғирлик қилган. Статистик таҳлил жиноят содир этган ёшларнинг 76 фоизи ишсиз эканлигини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Зафар Назаров Ёшлар пресс-клубида ўтказилган тадбирда маълум қилди.

Судьянинг айтишича, ёшлар содир этаётган жиноятларга асосий сабаб улар маънавиятидаги бўшлиқ ва ҳуқуқий саводхонлиги даражасининг пастлигидир.

Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Баҳриддин Султоновнинг маълумотига кўра, 2018 йилда ёшлар томонидан 98 минг 135 маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган.

Тадбирда, шунингдек, сўнгги йилларда Тошкент шаҳри, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида ёшлар жиноятчилиги кўпайгани таъкидланди.

2019-02-25 12:59:56  |  837 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация