Янги йўл қоидалари бўйича жаримага тортиш кейинроққа қолдирилди



 
  Расм манбаси : Gazeta.uz

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ҳукумат қарога мувофиқлаштириш учун бир ой керак

Ҳукуматнинг 9 апрелдаги қарори билан йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритган эди, лекин аҳоли учун кутилмаган ҳолат бўлгани сабабли ҳозирча жарималар қўлланилмайди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Азизхон Умархонов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, жарималарни қўллаш санаси расман алоҳида эълон қилинади.

"ИИВга бошқа вазирлик ва идоралар билан бир ой ичида ҳукуматнинг ушбу қарорини бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мослаштириш топширилган. Ҳозир ўзгаришлар кўриб чиқилаяпти, улар қабул қилинса, хабар берамиз. Бир ой давомида фақат тайёргарлик бўлади, жарималар қўлланмайди", – деган ИИББ вакили.

Унинг таъкидлашича, асосий вазифа жазолаш эмас, балки қоидабузарликлардан огоҳлантириш.

Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг қарори билан йўл ҳаракати қоидаларига бир қатор ўзгаришлар киритилган эди. Хусусан, улардан энг муҳимлари:

аҳоли пунктларида иккита ҳаракат бўлаги бўлган ва ўртада трамвай изи бўлмаган бир томонлама ҳаракатли йўлларда тўхташга рухсат этилди;

айланма ҳаракат чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт айланага кириб келаётган транспортларга нисбатан устунликка эга;

куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспортлар яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шарт деб белгилангани бўлди.

Бундан ташқари 28 та янги йўл белгилари киритилди.

2019-04-15 16:36:35  |  1746 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация