Ўзига шаръий никоҳ ўқиган фуқарога ЭКИҲнинг 10 бараварича жарима солинди



 
  Расм манбаси : Book.uz

Ўтган йилда Фарғона вилояти Тошлоқ туман маъмурий судида диний маросимларни ўтказиш қоидаларини бузиш ҳамда диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш билан боғлиқ йигирмага яқин маъмурий ҳуқуқбузарлик кўриб чиқилди

Жумладан, ЎзА хабарига кўра, судга «Хонақа» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А. Ҳ га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 201-моддаси 2-қисми билан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари келиб тушиб, суд мажлисида муҳокама қилинган. У ҳеч қандай диний маълумотга эга бўлмасада, диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиб, М. Мақсудованинг қонуний турмуш ўртоғи А. Камоловни бошқа бир аёлга шаърий никоҳлаб қўйганлиги аниқланди. Суднинг қарори билан унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

«Қумариқ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи О. Н ҳам 2018 йил 21 март куни ҳеч қандай диний маълумотга эга бўлмасада, диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиб, ўз ўғлини бошқа бир аёлга шаърий никоҳлаб қўйган.

«Хонақа» МФЙда яшовчи К.Э ҳам Ш.Э билан қонуний никоҳи бўлишига қарамасдан ўзига М.О.ни шаръий никоҳлаб олган. Суднинг қарори билан унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Амалдаги тартибларга биноан шаръий никоҳ ўқиш диний маълумотга эга бўлган ваколатли шахслар томонидан амалга оширилади ва бунинг учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг рухсати керак бўлади.

2019-01-19 20:01:21  |  1003 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация